Shrift o'lchami Rang Rasm

Saylovchilarga

Nomzodlarga

Kuzatuvchilarga

OАV

Saylov komissiyalari aʼzolariga

Xizmatlar

O'quv qo'llanmalar




Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi

Mahalliy trenerlarlar uchun tashkil etilgan oʼquv mashgʼulotlarining ikkinchi bosqichi yakuniga yetdi.

 2021-06-12 10:24:28    110

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича сайлов комиссияси аъзолари малакасини ошириш бўйича ўқув-семинарининг ташкилий очилиш маросими 2021 йил 17 май куни Фарғона давлат университетининг математика ва физика факултети биносида бўлиб ўтди. Ўқув семинарининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Р.Махмудова иштирок этди.


Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Р.Махмудова ўқув-семинар ишини очиб берди ва ўқув семинарининг сиёсий-ҳуқуқий аҳамияти, ҳудудий штаблар ва ҳудудий тренерлар олдида турган вазифаларни тушунтириб, ҳар бир ҳудуд бўйича бириктирилган барча даражадаги раҳбарлар ва ходимларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлиги ҳақида таъкидлаб, барча масъул раҳбарларга сайлов жараёнига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ вазифаларни белгилаб берди.


Ўқув семинарида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Р.Маҳмудова, вилоят ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси Ю.Камолов, вилоят прокурори ўринбосари Б.Исмоилов, ИИБ бошлиғининг ўринбосари Ғ.Рахматуллаев, Адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ш.Холматов, Фарғона давлат университети проректори И.Носиров ҳамда барча махаллий тренерлар иштирок этдилар.


Республика тренерлари томонидан ҳудудий тренерлар учун ўқув машғулотларини ўтказиш мақсадида Фарғона давлат университетида  намунавий участка сайлов комиссияси ҳамда ҳар бири 30 кишига мўлжалланган 2 та аудитория ташкил қилинди, аудитория зарур жиҳозлар (электрон доска, компьютер, доска, маркер, ичимлик суви ва ўқув материаллари, совутиш тизими) ҳамда пирометр, дизенфекция воситалари, дизаторлар ва антисептик воситалари билан таъминланди.


Республика тренерлари томонидан ҳудудий тренерлар учун тасдиқланган график ва дарс жадвали асосида 2021 йилнинг 17–21 май кунлари адлия ва бошқа давлат идоралари ходимлари ҳамда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари таркибидан шакллантирилган 76 нафар ҳудудий тренерлар, 8 нафар заҳира ва 11 нафар Штаб аъзолари ҳамда 19 нафар Фарғона вилоятининг шаҳар-туман ҳокимларининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчилари ва учун белгиланган дастур асосида ўқув машғулотлари ташкил этилди.


Махаллий тренерларнинг 4-5 гурухлари учун Қўқон Университетида ўқиш ташкил этилди. Ушбу билим даргохида замонавий таъмирланган ва жихозланган аудиториялар ва хар икки университетда ташкил этилган намунали сайлов участкаларида тингловчиллар назарий ва амалий билимларини самарали ошириши таъминланди.


Ҳудудий тренерлар учун шакллантирилган назорат тест саволлари асосида онлайн тест синови ўтказилди. Биринчи кўрсатма бўйича барча тингловчилар зарурий балл тўплаб, ўқув курсини муваффақиятли якунладилар. 
Бундан ташқари, вилоят ҳокимининг топшириғига асосан вилоят олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари таркибидан қўшимча 38 нафар заҳира ҳудудий тренерлар гуруҳи шакллантирилиб, улар билан 2021 йил 23 май кунлари республика тренерлари томонидан семинар-тренинг машғулотлари ўтказилиши режалаштирилди. 
Фарғона вилояти бўйича дастлабки ҳисоб-китобга кўра, сайловчилар сони 2 314 327 нафарни ташкил этмоқда ва унда жами 1203 та участка сайлов комиссиялари тузилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунда вилоятда 3609 нафар участка сайлов комиссияларига раис, раис ўринбосари ва котиблигига номзодлар рўйхатлари шакллантирилди.
Шунингдек, вилоятнинг ҳар бир туман-шаҳарлари секторлари кесимида жами 76 та намунавий участка сайлов комиссияси ва 152 та ҳар бири 30 кишига мўлжалланган аудитория хоналари тайёрланиб, ўқув-семинар машғулотларини ўтказиш учун тайёр ҳолатга келтирилди.

Сайлов-2021Ҳудудий тренерлар томонидан 2021 йилнинг июнь-сентябрь ойларида туман (шаҳар)ларда секторлар кесимида участка сайлов комиссияси раислари, раис ўринбосарлари ва комиссия котиблигига номзодларни ўқитиш учун ҳар бир туман (шаҳар) кесимида ўқув машғулотларини ўтказиш графиги ва дарс жадваллари лойиҳалари ишлаб чиқилди. 

Сайлов-2021Вилоятда сайлов қонунчилигини ўрганишга бағишлаб ўтказилган ўқув-семинари бўйича атрофлича тайёрланган лавҳалар 2021 йилнинг 22 май куни “Ўзбекистон–24” телеканали орқали узатилиши ташкил этилди. Шунингдек, Фарғона вилояти телевидениеси орқали маротаба эфирга узатилди. Ижтимоий тармоқлардаги марказий ҳамда махаллий расмий сахифаларда ва бошқа норасмий месенжерлада Фарғона ташкил этилган сайлов қонунчилигини ўқитиш бўйича ахборот берилди.