Шрифт ўлчами Ранг Расм

Сайловчиларга

Номзодларга

Кузатувчиларга

ОАВ

Сайлов комиссиялари аъзоларига

Хизматлар

Ўқув қўлланмалар




Ҳозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи

САЙЛОВ КОДЕКСИ  -   САЙЛОВ ҲУҚУҚИНИ ҲИМОЯ ҚИЛАДИ

×

 2021-08-11 11:43:03    554

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон тарихида илк бор 2019 йил 25 июн куни халқаро стандартлар асосида, энг илғор Сайлов кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.

t.me/SaylovFergana

Мазкур кодекс тарқоқ ҳолдаги 5 та қонун (“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”, “Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”, “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги) ва Марказий сайлов комиссиясининг сайловларни ташкил этиш ва ўтказишга оид ўнлаб низом ва йўриқномаларини ягона қонун ҳужжатида мужассам этди.

Қайд этиш жоизки, Сайлов кодекси лойиҳасини тайёрлашда 50 дан ортиқ илғор хорижий давлатларнинг тажрибаси ўрганилди. Айни пайтда, хорижий мамлакатлар сайлов қонунчилиги ва тажрибаси таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда 40 га яқин давлатда, хусусан, Франция, Бельгия, Бразилия, Беларусь ва Озарбайжон каби давлатларда сайлов кодекслари қабул қилинган.

Эътиборли жиҳати шундаки, илк бор Сайлов кодекси халқаро экспертизадан ўтказилди. Халқаро ташкилотларнинг экспертлари иштирокида 2018 йилнинг 16-17 ноябрь кунлари Бухоро шаҳрида ўтказилган халқаро конференцияда Сайлов кодекси лойиҳаси юзасидан келиб тушган таклифлар атрофлича муҳокама қилинган. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Европа Кенгашининг Венеция комиссияси каби халқаро ташкилотлар томонидан кодекс лойиҳаси ўрганилиб, тавсиялар берилди.

Шу асосда тайёрланган Сайлов кодекси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 25 июнь куни имзоланди ва расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

Ушбу Кодекс 18 боб, 103 моддадан иборат бўлиб, илгари сайлов қонунчилигимизда мавжуд бўлмаган янги тартиб ва қоидалар билан янада такомиллаштирилган.

Telegram: t.me/SaylovFergana