Шрифт ўлчами Ранг Расм

Сайловчиларга

Номзодларга

Кузатувчиларга

ОАВ

Сайлов комиссиялари аъзоларига

Хизматлар

Ўқув қўлланмалар




Ҳозир сайтда 5 нафар фойдаланувчи

САЙЛОВ

×

 2021-08-09 10:17:11    265

PDF юклаш
Чоп этиш


Сайлов — овоз бериш орқали давлат органлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа тузилмаларни ташкил этиш воситаси. 

t.me/SaylovFergana

Фуқароларнинг ўз сайлов ҳуқуқини амалга ошириши — уларнинг давлатни бошқаришда иштирок этишининг энг муҳим шаклларидан бири. Сайлов ўтказиш тартиби ва қоидалари, одатда, қар бир давлатнинг конституцияси ва бошқа конституциявий ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланади.

 Сайловлар турли кўринишда бўлиши мумкин. Унда аҳоли қатнашиши ёки уларнинг вакилларигина иштирок этиши мумкин. Сайлов очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.

Қайси орган сайланаётганлигига қараб парламентга ёки президентликка Сайловлар парламентнинг умумий ёки бир қисми учун Сайлов ўтказилишига қараб ялпи ёки қисман  бўлиши мумкин.

Ҳудудига қараб умумдавлат ёки маҳаллий; ўтказилиш вақтига қараб навбатдаги ёки муддатдан олдинги; бир партияли, кўп партияли ёки партиясиз; муқобиллик асосида ва номуқобил (агар ягона номзод кўрсатилса); тўғри ёки кўп босқичли; асосий ёки қўшимча ўтказилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига биноан, мамлакат Президент сайлови, ЎзР Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда — декабр ойи 3-ўн кунлигининг 1-якшанбасида ўтказилади.

Сайловлар умумий, тенг, тўғридантўғри сайлаш ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.

Сайловларнинг статистик таҳлили билан шуғулланувчи фан псефология дейилади.

Демократя бу тенг ҳуқуқли инсонлар гуруҳидир, шундай экан ҳар бир сайловчининг сайловда қатнашиши ҳам, уларга овоз бериш ёки бермаслик ҳам тенг ҳуқуқли ва ихтиёрийдир.

Мамлакатимизда Президент сайлови, ҳокимиятнинг вакиллик органлари сайлови умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эга.

Telegram: t.me/SaylovFergana