Шрифт ўлчами Ранг Расм

Сайловчиларга

Номзодларга

Кузатувчиларга

ОАВ

Сайлов комиссиялари аъзоларига

Хизматлар

Ўқув қўлланмалар




Ҳозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИ

×

 2021-08-06 12:03:33    1097

PDF юклаш
Чоп этиш


Марказий сайлов комиссияси — Ўзбекистондаги ҳар қандай даражадаги сайловларни ташкиллаштириш ва ўтказишга масъул бўлган давлат органи.

t.me/SaylovFergana

1998-йилдан эътиборан мустақил орган сифатида фаолият бошлаган бўлиб, Комиссиянинг вазифалари ва ҳуқуқий мақоми Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, „Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида“ги, „Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида“ги, „Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида“ги, „Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тўғрисида“ги, „Ўзбекистон Республикаси референдуми тўғрисида“ги қонунларда ҳамда „Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодекси“да белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан фаолиятининг асосий принциплари мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлиликдан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тузилади.

 Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексига Ўзбекистон Республикасининг сайлов тўғрисидаги ҳамда референдум тўғрисидаги қонунларига ва бошқа қонунларига амал қилади.

Марказий сайлов комиссияси ўзининг бутун фаолияти билан сайлов тизимининг демократик принципларини амалга оширишга кўмаклашишга, сайловчиларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш имкониятини таъминлашга даъват этилган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан сайланади.

Марказий сайлов комиссиясининг Раиси комиссия аъзолари орасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномаси бўйича комиссия мажлисида сайланади. Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари ва комиссия котиби комиссия аъзолари орасидан комиссиянинг мажлисида сайланадилар.

Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси бошқа сайлов комиссиясининг ёки сиёсий партиянинг аъзоси бўлиши мумкин эмас.

 Қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолигига номзод этиб, ишончли вакил аъзоси этиб рўйхатга олинган Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси комиссия таркибидан чиқиб кетган деб ҳисобланади.

 Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси комиссиянинг қарорига биноан унда доимий асосда ишлаши мумкин.


Telegram: t.me/SaylovFergana