Шрифт ўлчами Ранг Расм

Сайловчиларга

Номзодларга

Кузатувчиларга

ОАВ

Сайлов комиссиялари аъзоларига

Хизматлар

Ўқув қўлланмалар




Ҳозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИ САЙЛОВЛАРИ ТАРИХИ

×

 2021-07-24 12:22:32    294

PDF юклаш
Чоп этиш


t.me/SaylovFergana

1990 йил 24 март куни Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг сессиясида И.Каримов Ўзбекистон ССР Президенти этиб сайланди. 

1991 йил 29 декабрда муқобиллик асосида ўтказилган умумхалқ сайловида И.Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди. 

1995 йил 26 мартда бўлиб ўтган умумхалқ референдуми якунларига кўра, И.Каримовнинг президентлик ваколати 2000 йилга қадар узайтирилди. 

2000 йил 9 январда муқобиллик асосида ўтган сайлов натижаларига кўра, Конституцияга киритилган ўзгаришларга мувофиқ, И.Каримов 7 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди. 

2007 йил 23 декабрида муқобиллик асосида ўтган сайлов натижаларига кўра, И.Каримов 7 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.

2015 йил 29 март куни муқобиллик асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтди. Унинг натижаларига кўра Конституцияга киритилган ўзгаришларга мувофиқ Ислом Каримов 5 йиллик муддатга мамлакатнинг олий лавозимига сайланди. 

2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Шавкат Миромонович Мирзиёев президент этиб сайланди.

Telegram: https://t.me/SaylovFergana