Шрифт ўлчами Ранг Расм

Сайловчиларга

Номзодларга

Кузатувчиларга

ОАВ

Сайлов комиссиялари аъзоларига

Хизматлар

Ўқув қўлланмалар




Ҳозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи

ХАЛҚАРО САЙЛОВЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ: ИТАЛИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ТУЗУМИ ВА САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ

×

 2021-07-08 11:44:30    321

PDF юклаш
Чоп этиш


Италия (Италиа), Италия Республикаси (Репубблиcа Италиана) – Европанинг жанубида, Ўрта ер денгизи ҳавзасида жойлашган давлат. Апеннин ярим ороли, Сицилия, Сардиния ва бошқа кичик оролларни ўз ичига олгади. Майдон 301,2 минг км2. Аҳолиси 60 млндан зиёд. Маъмурий жихатдан 20 та вилоят (регионе)ларга бўлинади. Пойтахти – Рим шаҳар.

t.me/SaylovFergana

Италия давлат тузуми – республика. Амалдаги конституцияси 1947 йил 22 декабрда қабул қилинган ва 1948 йил 1 январдан кучга кирган.

Давлат бошлиги – президент У парламент иккала палатасининг қўшма мажлисида вилоятлар вакиллари иштирокида 7 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи орган депутатлар палатаси ва сенатдан иборат парламент. Ижрочи хокимиятни Вазирлар Кенгаши амалга оширади. Президент Вазирлар Кенгаши раиси ва унинг таклифига биноан вазирларни тайинлайди.

Умумхалқ қуролли кўзғолони натижасида 1945 йил апрелда мамлакат фашистлардан озод бўлади. Ва 1946 йил 2 июнда республика деб эълон қилинади.

Италия–1945 йилдан БМТ аъзо. 1992 йил 10 январда Ўзбекистон Республикаси суверенитетини тан олди ва ўша йил 24 мартда дипломатия муносабати ўрнатди. Миллий байрами – 2 июн – Республика эълон қилинган кун (1946); 1977 йилдан 2000 йилгача июннинг биринчи якшанбасида нишонланган.

Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари.

"Олға, Италия" партияси, 1993 йил сиёсий уюшма сифатида тузилган, 1996 йил партияга айлантирилган; Италия либерал партияси, 1848 йилда асос солинган, 1944 йилда кайта тикланган, 1994 йил мартида ўзини ўзи тугатган ва ўша йил июлда қайта ташкил этилган; Италия Халқ партияси, тугатилган Христиан демократик партия негизида 1994 йил 18 январда расмий равишда тузилган; Коммунисток қайта қуриш партияси, 1991 йил ташкил этилган; Италия республикачилар партияси, 1832 йилдан фаолият кўрсатади; Италия социал-демократик партияси, Социалисток партия парчаланиши натижасида 1947 йилда тузилган, 1966 йилда Социалисток партия билан қўшилган, 1969 йилдан яна мустакил партия; Италия социалистлари, Италия сосиалистик партиясининг бўлиниши натижасида 1994 йил тузилган; Италия социалисток партияси, 1892 йилда Италия меҳнаткашлар партияси номи билан тузилган. Италия умумий меҳнат конфедерацияси, 1906 йилда тузилган; Италия мехнаткашлари касаба уюшмалари конфедерацияси, 1948 йилда ташкил этилган, Халқаро эркин касаба уюшмалари конфедерацияси аъзоси. Италия меҳнат иттифоқи, 1950 йилда тузилган.

Италия – юксак ривожланган индустриал-аграр мамлакат. Дунёда энг ривожланган 10 давлатнинг бири.

Сиёсий тузилиши: Италияда ижро ҳокимияти президентга ва бош вазир бошчилигидаги ҳукуматга тегишлидир. Икки палатали парламент Республика Сенати ва депутатлар палатасидан ташкил топган.

Мамлакат таркибида 20 та вилоят бор: Абруцци, Валле-д`Аоста, Базиликата, Калабрия, Кампания, Эмилия-Романья, Фриули-Венеция-Джулия, Лацио, Лигурия, Ломбардия, Марке, Молизе, Умбрия, Пьемонт, Апулия, Сардиния, Сицилия, Тоскана, Трентино-Альто-Адидже, Венеция.

Италияда итальян тили давлат тили деб ҳисобланади. Инглиз ва француз тиллари сайёҳлик соҳасидаги барча жойларда тушунишади. Немис тилини Альп тоғлари ён бағирларида ва Адриатиканинг шимолидаги курорт ҳудудларида тушунишади. Сардиния аҳолиси Каталония шевасида сўзлашади.

Италиянинг пул бирлиги – евро.

Пулларни меҳмонхонада, магазинларда алмаштириш мумкин, лекин банкда алмаштирган маъқул. Банкларнинг иш вақти: соат 8.45 дан 13.45 гача ва соат 15.00 дан 16.00 гача. Аэропортларда, одатда, валюта курси юқорироқ, лекин алмашув пунктлари туну-кун ишлайди.

Шошилинч телефонлар

Каробинерлар (ҳарбий полиция) – 112

Полиция – 113

Ўт ўчириш хизмати – 115

Тез ёрдам – 118, 113

Рим полицияси – 06/4686

Римда тез ёрдам – 06/5510

Айрим шаҳарларнинг кодлари

Венеция – 0426, Турин – 0144, Флоренция – 0575, Милан – 0322, Рим – 0761.


Telegram: https://t.me/SaylovFergana