Шрифт ўлчами Ранг Расм

Сайловчиларга

Номзодларга

Кузатувчиларга

ОАВ

Сайлов комиссиялари аъзоларига

Хизматлар

Ўқув қўлланмалар




Ҳозир сайтда 15 нафар фойдаланувчи

ХAЛҚAРО СAЙЛОВЛAРНИНГ ЎЗИГA ХОСЛИГИ: ҚИРҒИЗИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ТУЗУМИ ВА САЙЛОВ ҚОНУЧИЛИГИ

×

 2021-07-06 15:06:16    120

PDF юклаш
Чоп этиш


Қирғизистон (Қирғизча: Киргизстан) Қирғизистон Республикаси Ўрта Осиёнинг шимоли-шарқида жойлашган давлат. Пойтахти — Бишкек шаҳри. Қирғизистон БМТнинг аъзоси. Мамлакат шимолда Қозоғистон, ғарбида Ўзбекистон, жануби-ғарбида Тожикистон ва жануби-шарқида Хитой Халқ Республикаси жойлашган.

t.me/SaylovFergana

 Қирғизистон аҳолиси бугунги кунда 6 миллион кишидан ортиқ. Унинг 72,6 % қирғизлар, 14,34 % ўзбеклар, 10,65 % руслар ва 8,31 % 5% тожиклар бошқа турли миллат вакиллари ташкил қилади. Умуман олганда мамлакатда 80 дан ошиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қиладилар.

Қирғизистон — суверен, унитар, демократик республика. Aмалдаги конституцияси 1993 йил 5 майда қабул қилинган; 1996, 1998, 2001 ва 2003 йилларда ўзгартишлар киритилган.

 Давлат бошлиғи — президент Президент Қирғизистон сайлов қонунчилигига кўра умумий тенг, тўғри яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади. Бир шахс кетма-кет икки мартадан ортиқ президент этиб сайланиши мумкин эмас.

Қонун чиқарувчи ҳокимиятни парламент — Жокоргу Кенеш, ижрочи ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Қирғизистон Республикаси президентлигига номзодлар 35 ёшдан кичик ва 70 ёшдан катта бўлмаган, давлат тилида гаплаша оладиган ҳамда 15йилдан кам бўлмаган муддатда республика фуқароси бўлиши керак.

Фойдали қазилмалари нефт, газ, қўнғир кўмир ва тошкўмир, олтин, темир, алюминий, волфрам, мис, қалай, симоб, қўғошин-рух, сурма рудалари конлари бор.

Aҳолиси, асосан, қирғизлар Шунингдек, ўзбек, дунган, уйгур, рус, украин, татар, қозоқ, тожик.  Давлат тили — қиргиз тили;  рус тилига расмий тил мақоми берилган. Диндорларнинг аксарияти мусулмон суннийлар. Шаҳар аҳолиси 35,2 %. Йирик шаҳарлари: Бишкек, Ўш, Жалолобод.

 1992 йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 31 август — Давлат мустақиллиги куни (1991 йил).

Aсосий сиёсий партия ва касаба уюшма бирлашмалари.

1.    Қирғизистон   аграр партияси, 1933 йил ташкил этилган;

2.    Қирғизистон аграр-меҳнат партияси, 1994 йил асос солинган;

3.     „Aр-Намис“ („Ор-Номус“) партияси, 1999 йил тузилган;

4.    Қирғизистон хотин-қизлари демократик партияси, 1994 йил таъсис этилган;

5.    Қирғизистон демократик ҳаракати, 1993 йил. ташкил этилган;

6.    Қирғизистон Коммунистик партияси, 1999 йил асос солинган;

7.    „Мамлакатим“ ҳаракати партияси, 1998 йил ташкил этилган;

8.     „Манас-эл“ („Манас халқи“) маънавий тикланиш партияси, 1998 йилтузилган;

9.    Қирғизистон коммунистлари партияси, 1992 йил асос солинган;

10. „Эркин Қирғизистон“ прогрессив-демократик партияси, 1991 йил тузилган;

11. „Aта-Мекен“ („Ватан“) социалистик партияси, 1992 йил таъсис этилган.

12. Қирғизистон касаба уюшмалари федерацияси, 1925 йил тузилган.

 Сайлов қонунчилигига кўра Сайловда ғалаба қозониш учун Президентликка номзодлар 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплаши керак.

Қирғизистон Республикаси сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича Марказий комиссияси жорий йилнинг 10 январида муддатидан аввал ўтказиладиган президентлик сайловларига 18 нафар номзодни рўйхатдан ўтказган. Бу мустақил мамлакат тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. 2017 йилги президентлик сайловларида эса 13 нафар номзод иштирок этган эди.

Президент сайловлари билан бир вақтда мамлакатдаги бошқарув шакли бўйича референдум ўтказилади. Сайловчилар мамлакатда парламент бошқаруви шаклини сақлаб қолиш, президент шаклига ўтиш ёки барча вариантларга қарши овоз беришлари мумкин бўлади. Айни вақтда республикада бошқарувнинг президент-парламент шакли амал қилмоқда.

Сайловларда республиканинг ўзида ва хорижда 3,5 млндан кўпроқ қирғизистонлик иштирок эта олади. Президент сайловлари овоз берувчиларнинг ҳар қандай давоматида, референдум эса давомат 30 фоиздан юқорироқ бўлганда бўлиб ўтган деб тан олинади. Президент сайловларининг 1-босқичида 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплаган номзод ғалаба қозониши мумкин. Акс ҳолда сайловларнинг 2-босқичи белгиланади. 

Президент сайловлари натижалари 15 кун ичида, референдум натижалари эса 35 кун ичида эълон қилиниши белгиланган.  

Telegram: https://t.me/SaylovFergana