Шрифт ўлчами Ранг Расм

Сайловчиларга

Номзодларга

Кузатувчиларга

ОАВ

Сайлов комиссиялари аъзоларига

Хизматлар

Ўқув қўлланмалар




Ҳозир сайтда 10 нафар фойдаланувчи

ХАЛҚАРО САЙЛОВЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ: ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ТУЗУМИ ВА САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ

×

 2021-07-02 15:29:28    237

PDF юклаш
Чоп этиш


Қозоғистон ёки Қозоғистон Республикаси (қозоқча: Қазақстан, Қазақстан, Қазақстан Республикасы, Қазақстан Республикаси) – Ўрта Осиёда жойлашган мамлакат. 

Ушбу давлат маъмурий жиҳатдан 14 вилоят, вилоятлар эса аудан (туман) ларга бўлинади. Пойтахти – Нур-Султон шаҳри. БМТ аъзоси. Қозоғистоннинг энг йирик мегаполис шаҳарлари Олмота, Нур-Султон, Чимкент шаҳарлари ҳисобланади. Қарағанди ва Aқтўбе шахарлари ҳам йирикроқ шахарлар сирасига киради. Қозоғистон ер майдони бўйича (2 миллион 724,9 минг км²) жаҳонда 9-ўринда туради. Бешта давлат билан чегарадош,

Қозоғистон – бошқарувнинг президентлик шаклидаги унитар давлат. Aмалдаги конституцияси 1995-йил 30-августдаги референдумда қабул қилинган; 1998-йил 7-октябрда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Давлат бошлиғи – президент (2019-йил апрелдан Қосим-Жўмарт Тоқаев), у умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади. қонун чиқарувчи ҳокимиятни 2 палатали парламент (Сенат ва Мажлис), ижроия ҳокимиятни бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Aсосий сиёсий партиялари ва касаба уюшма бирлашмалари:

1.    Қозоғистон аграр партияси, 1999-йил январда тузилган.

2.    Фуқаролик партияси, 1998-йил ноябрда асос солинган.

3.    Қозоғистон демократик партияси, 2004-йил апрелда ташкил этилган.

4.    Aқ жол (Оқ йўл) демократик партияси, 2002-йил мартда тузилган.

5.    Қозоғистон „Aул“ („Қишлоқ“) социал-демократик партияси, 2000-йил январда асос солинган.

6.    Халқ коммунистик партияси, 2004-йил апрелда ташкил этилган.

7.    Қозоғистон коммунистик партияси, 1991-йил тузилган.

8.    „Қозоғистоннинг демократик танлови“ халқпартияси, 2001-йил ноябрда асос солинган.

9.    Қозоғистон ватанпарварлар партияси, 2000-йил ташкил этилган.

10.   Республика „НурЎтан“ („НурВатан“) сиёсий партияси, 1999-йил январда асос солинган.

11.   „Руҳоният“ партияси, 2003-йил апрелда тузилган.

12.   Қозоғистон эркин касаба уюшмалари конфедерацияси, 1991-йил августда тузилган.

13.   Қозоғистон меҳнат конфедерацияси, 2004-йил 2-мартда ташкил этилган, 1990-йил октябрда асос солинган.

2021 йил 10 январь куни пропорционал сайлов тизими орқали сиёсий партиялар тақдим этган рўйхат бўйича сайланувчи Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутатларининг навбатдаги сайловлари бўлиб ўтди. Қозоғистон Халқ Ассамблеяси томонидан сайланадиган Парламент депутатларининг навбатдаги сайловлари жорий йилнинг 11 январида  ўтказилган.

Қозоғистон Республикасида қонун чиқарувчи ҳокимиятни икки палатали парламент амалга оширади. Парламентнинг юқори палатаси Сенат – 47 нафар депутатдан ҳамда қуйи палата Мажлис 107 нафар депутатдан иборат. Парламент қуйи палатасининг 98 нафар депутатини сайлаш пропорционал сайлов тизими орқали сиёсий партиялар тақдим этган рўйхатлари бўйича амалга оширилади. Қозоғистон Халқ Ассамблеяси (президент ҳузуридаги маслаҳат ва маслаҳат органи) томонидан 9 нафар депутат сайланади.

Ҳозирги кунда Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлисида учта сиёсий партия - " Нур Отан " (81 депутат), "Халқ коммунистлари" ва "Ак жол " (ҳар бири етти нафардан) мавжуд.

Қозоғистон Республикасида жорий йил бўлиб ўтган навбатдаги сайловларда иштирок этиш учун олтита сиёсий партия рўйхатдан ўтказилган.

1. " Нур Отан" сиёсий партияси.

2. "Ак жол" демократик партияси.

3. Қозоғистон Коммунистик халқ партияси.

4. " Ауыл" халқ демократик партияси.

5. " Бирлик" партияси.

6. Умуммиллий социал-демократик партия.

Telegram: https://t.me/SaylovFergana