Шрифт ўлчами Ранг Расм

Сайловчиларга

Номзодларга

Кузатувчиларга

ОАВ

Сайлов комиссиялари аъзоларига

Хизматлар

Ўқув қўлланмалар




Ҳозир сайтда 12 нафар фойдаланувчи

ХАЛҚАРО САЙЛОВЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ: ХИТОЙ ХАЛҚ РЕСПУБЛИКАСИ САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ

×

 2021-06-25 14:40:59    144

PDF юклаш
Чоп этиш


Хитой Халқ Республикаси (хитойча Чжанхуа женьминь гунхэго),      ХХР — Марказий ва Шарқий Осиёда жойлашган давлат. Дунёда аҳолиси энг куп ва майдони жиҳатидан энг йирик давлатлардан бири.

t.me/saylovfergana

Давлат тузуми  халқ республикаси. Амалдаги конституцияси 1988 йил. 4 декабрда қабул қилинган. Конституцияга кўра, Халқ вакиллари Умумхитой мажлиси (ХВУМ) давлат ҳокимиятининг олий органи. ХВУМ давлат бошлиғи — ХХР раиси ва унинг ўринбосарларини сайлайди.

 Конун чиқарувчи ҳокимият шаҳарлар ва  қуролли кучлар томонидан сайланадиган депутатлардан иборат. Улар  5 йилга сайланади. Ижроия ҳокимиятни Давлат кенгаши (ҳукумат) амалга оширади. У ХВУМ ва унинг доимий қўмитаси олдида ҳисоб бериб туради. Давлат кенгашининг ваколат муддати ҳам 5 йил этиб белгиланган.

Хитой – бу “халқ” республикасидир. ХХР Раиси давлатнинг раҳбари ҳисобланади.

Хитойда демократия ёки демократик ислоҳотлар ҳақида гап кетганда, одатда кўп партиявийлик, эркин сайловлар ёки ҳокимият алмашинуви ҳақида гап кетмайди. Аксинча, қонунларнинг кенгайиши ва ҳурмат қилиниши, ҳокимларнинг фуқаролар олдида жавобгарлиги, суистеъмолликлар, ўзбошимчалик ва коррупцияни тўхтатиш учун чоралар кўриш ҳақида гап боради. Яъни, кўплаб хитойликлар демократия ва демократик ислоҳотларни ўтказиш зарурати ҳақида гаплашганда, улар ХКПнинг асосий роли йўқ бўлиб кетиши ва кўп партияли режим ўрнатилиши кераклигини назарда тутмайдилар.

Мамлакат конституциясига мувофиқ, ХХР армияси ҳукуматга ёки Коммунистик партиянинг раҳбариятига бўйсунмайди, балки махсус орган – Марказий ҳарбий кенгашга бўйсунади. Марказий ҳарбий кенгаш раиси эса ҳокимият иэрархиясининг муҳим қисмларидан бири ҳисобланади.


Telegram: https://t.me/SaylovFergana