Шрифт ўлчами Ранг Расм

Сайловчиларга

Номзодларга

Кузатувчиларга

ОАВ

Сайлов комиссиялари аъзоларига

Хизматлар

Ўқув қўлланмалар




Ҳозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи

ХАЛҚАРО САЙЛОВЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОСЛИГИ: АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИДА ПРЕЗИДЕНТ САЙЛОВИНИНГ ТАРТИБИ

×

 2021-06-24 11:42:28    226

PDF юклаш
Чоп этиш


t.me/SaylovFergana

Америка Қўшма штатлари президентлигига муносиб номзодлар АҚШда туғилган бўлиши, 35 ёшдан катта ва 14 йил мобайнида АҚШ ҳудудида истиқомат қилган бўлишлари керак.
Президентлик муддати 4 йил. 1947 йилда Конституцияга киритилган ўзгартишларга асосан, номзод президентликка фақат 2 маротаба сайланиши мумкинлиги белгиланган.
Одатда сайловдан бир йил олдин президент бўлишни хоҳловчилар оммага президентлик учун курашмоқчи эканликларини эълон қилиб, сайловолди кампанияларига старт беришади. Табиийки, президент бўлишни хоҳлайдиганлар жуда кўп. Сайлов бюллетенига қўшилиш эса ҳаммага ҳам насиб этмайди.
Бунинг учун улар бир неча босқичдан ўтишлари зарур. АҚШдаги икки йирик партия — Республикачилар ва Демократлар партиясидан номзодларини қўймоқчи бўлганлар кокуз (caucuses) ва праймериз (primaries) жараёнларидан ўтишларига тўғри келади. Кокуз ва праймеризларни ўтказишдан асосий мақсад — партия номзодларини танлашда партия етакчиларидан кўра, сайловчилар қатнашувини оширишдир.
Бунинг учун сайловда иштирок этувчи партиялар ичида бошланғич сайловлар, яъни праймериз ўтказилади. Праймериз инглизча сўз бўлиб, “бошланғич, дастабки сайловлар” деган маънони англатади.
Америкада ҳар тўрт йилда ўтказиладиган президентлик сайловлари ўтадиган йилнинг январь-июнь ойларида партиялар праймериз ўтказади. Унда сиёсий партиялардан президентликка ягона номзод танлаб олинади. Кўп ҳолларда жараённинг ўрталарида ягона номзоднинг ким бўлиши аниқланади. Агарда шу давр ичида ягона номзод аниқланмайдиган бўлса, уни ҳал этилишини партия олий анжуманигача кутишга тўғри келади.

Telegram: https://t.me/SaylovFergana