Шрифт ўлчами Ранг Расм

Сайловчиларга

Номзодларга

Кузатувчиларга

ОАВ

Сайлов комиссиялари аъзоларига

Хизматлар

Ўқув қўлланмалар




Ҳозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи

Сайлов қонунчилиги бўйича махаллий тренерлар тайёрлаш машғулотлари якунланди.

×

 2021-06-12 10:54:42    381

PDF юклаш
Чоп этиш


Сайлов-2021

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 27 апрель кунги “Сайлов комиссия аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш ҳақида”ги 1069-сон қарорига асосан, Фарғона вилоятида маҳаллий тренерларнинг сайлов қонунчилиги бўйича малакасини ошириш курслари ташкил этилган эди.

Сайлов-2021

25 май куни Фарғона давлат университетининг Ахборот-ресурс марказида шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган 38 нафар захира тренерлари учун ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Сайлов-2021

Улар республикамизнинг нуфузли олий ўқув юртларидан ташриф буюрган профессор-ўқитувчилар орқали бу йилги муҳим сиёсий жараён - президентлик сайловига тайёргарлик кўриш, уни демократик тартиб-тамойиллар ҳамда кўтаринки руҳ ва юқори савияда ўтказиш борасидаги ўз билим ва кўникмаларини янада ошириб олдилар.

Сайлов-2021

Ўқув семинари сўнгида Фарғона вилоят ҳокимининг жамоатчилик масалалари бўйича маслаҳатчиси Ю.Камолов республикадан вилоятга бириктирилган профессор-ўқитувчиларга ўз миннатдорчилигини билдириб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳиятини вилоят жамоатчилигига етказиш, аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий кўникмаларини оширишда кўрсатган хизматлари учун Фарғона вилояти ҳокимининг "ТАШАККУРНОМА"си ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширди.

Сайлов-2021
Сайлов-2021

Шунингдек, ўқув машғулотларида иштирок этган тингловчилар ушбу ташкил малака ошириш курслари давомида сиёсий-ҳуқуқий кўникмаларини янада ошириб олганликлари ҳамда олган билимларини кенг амалиётда ҳам қўллашларини таъкидлаган ҳолда уни ташкил этганлар ва дарс машғулотларини олиб борган ўқитувчиларга ўз миннатдорчиликларини изхор этдилар.

Сайлов-2021

Жорий йилнинг 7 июнь санасидан эса, махаллий тренерлар шаҳар ва туманларда ўн мингдан ортиқ сайловга масъул шахслар учун ўқув машғулотларини олиб боришади.