Шрифт ўлчами Ранг Расм

Сайловчиларга

Номзодларга

Кузатувчиларга

ОАВ

Сайлов комиссиялари аъзоларига

Хизматлар

Ўқув қўлланмалар




Ҳозир сайтда 3 нафар фойдаланувчи

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси вакиллари делегасиясининг Ўзбекистонга ташрифига доир

×

 2021-06-08 14:47:50    267

PDF юклаш
Чоп этиш


2021 йилнинг октябр ойида юртимизда ўтказиладиган Президент сайлови муносабати билан жорий йилнинг 24-28 май кунлари ЙеХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Еҳтиёжларни баҳолаш миссияси експертларининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда.
Еҳтиёжларни баҳолаш миссияси одатда муайян сайловлар бошланишидан бир неча ой олдин мамлакатдаги сайловолди ҳолатини, шу жумладан, сайловга тайёргарликни баҳолаш мақсадида юборилади. ЙеХҲТ ДИИҲБ томонидан сайловни кузатиш тўғрисидаги қарор Миссия ишининг натижасида берилган тавсияларга кўра қабул қилинади. Миссия томонидан шунингдек сайловларни кузатиш бўйича талаб қилинадиган тадбирларнинг тури, шакли, давомийлиги ва ҳажми юзасидан ҳам тавсиялар берилади.
Ташриф доирасида Миссия експертлари қатор вазирлик ва идоралар, сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашиши режалаштирган.
Марказий сайлов комиссиясиматбуот хизмати